Наврўз айёми арафасида партия фаоллари томонидан турли саховат тадбири ўтказилмоқда

18.03.2022, 18:46

Наврўз айёми арафасида партия фаоллари томонидан турли саховат тадбири ўтказилмоқда

Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, охирги тўрт йилда 27 та тиббий-ижтимоий муассасаларда 267,2 миллиард сўмлик қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди ва замонавий талабларга мос бўлган 1 327 та ўринлар фойдаланишга топширилди.

Санаторийларда соғломлаштирилган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар сони 43 минг нафарни ташкил этиб, 20 фоизга ортди, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул тақдим этиладиган асосий озиқ-овқат ва гигиена воситалари сони 15 тадан 19 тагача оширилди, ногиронлиги бўлган шахсларга бепул бериладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг рўйхати 22 турдан 27 тагача кўпайтирилди.

Наврўз азалдан меҳр оқибат саховат айёми сифатида халқимизда кенг нишонланади. Байрам арафасида турли саховат ва мурувват уйларида байрам тадбирлари ташкил этилиб, кўнгли ўқсик, меҳр ва эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олинади.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши вакиллари ва фаоллари ҳамда депутатлари  иштирокида жойларда ана шундай хайр саховат тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, Хонқа туманидаги вилоят минтақалараро “Хоспис” шифохонасида партия Хонқа туман Кенгаши раиси Шохрух Қаландаров ҳомийлигида саховат тадбири ташкил этилди.

Мазкур шифохона  Ўрта Осиёда ягона ҳисобланади. Бу ерда тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган якка ёлғиз, бева-бечора, ноиронли бўлган шахслар ва онкалогик касалликларига чалинган  яқинларидан ажралган, парваришга муҳтож 20 нафар беморлар, турли сабабларга кўра оиласи ва бошпанасидан айрилган нуронийлар  истиқомат қилади ва даволанади.

Мазкур хаста, кўнгли ўксик нуроний отахон ва онахонларга олий тойифали шифокор Қадамбой Қодиров бошчилигидаги 35 нафар тиббиёт ходимлари ва ишчи хизматчилар ўз фарзандларидек ғамхўрлик билан куну тун ҳизмат қилмоқдалар.

Саховат тадбири аввалида муасаса ҳовлисига партия вакиллари томонидан 50 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу ҳарли ишга муассасада яшовчи қариялар ҳам жалб этилиб, уларнинг бошчилида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. 

Бу каби саҳоват тадбирлари Хива туманида ҳам давом этди.

Хива туманидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар  “Мурувват” уйида бугунги кунда 310 нафар беморлар муассасада фаолият олиб борадиган 217 нафар малакали шифокор ва тиббиёт ходимлари кўмагида ўз соғлиқларини мустаҳкамлаб, истиқомат қилиб келмоқдалар.

 Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан мазкур муассасада ҳам байрам дастури ва саҳоват тадбирлари ташкил этилди. Партия Хива шаҳар Кенгаши ҳамда депутатлари шанингдек, партия Хонқа туман кенгаши фаоллари иштирок этган тадбирда муассасадаги беморларга байрам дастурхони ёзилиб, шаҳар маданият бўлими санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    574
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+