Фермер хўжалигида ташкил қилинган қуйи бўғининг фаолияти сарҳисоб қилинди

18.03.2022, 18:50

Фермер хўжалигида ташкил қилинган қуйи бўғининг фаолияти сарҳисоб қилинди

Маълумки, O’zLiDePнинг устувор йўналишларидан бири аграр соҳадаги муносабатларни такомиллаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг озиқ-овқат мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

O’zLiDeP Янгийўл туман Кенгаши ҳам мазкур мақсад йўлида оғишмай ҳаракат қилиб, ҳудуддаги партия электорати бўлган чорвачилик ва аграр соҳа вакилларини ўз сафларида бирлаштирган.

Партия туман Кенгаши томонидан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти атрофида жипслашган фермерлар бугун давлат ҳокимияти ва бошқаруви борасидаги ўз сиёсий иродаларини айни шу бўғин орқали ифода этиб келишмоқда.

Куни кеча мазкур қуйи таянч тузилманинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилотнинг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан хисоботи тингланиб, олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари таҳлилий танқидий нуқтаи назардан баҳоланди.  

2021 йил давомидаги фаолияти қониқарли деб топилган БПТ аъзоларининг очиқ танловига кўра, унга раис этиб Сардор Исмоилов, ўринбосар этиб эса Санжар Кимсанбоев сайланди. 

Ҳисобот-сайлов йиғилиши ишида шунингдек, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”нинг “Миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” йўналишидан ўрин олган 30-Қишлоқ хўжалигини илмий асосда ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш мақсади ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур мақсадни рўёбга чиқариш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унинг ижросини таъминлаш механизмлари бўйича келишиб олинди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+