Маҳалла қошида партиянинг янги қуйи бўғини ташкил этилди

24.03.2022, 11:13

Маҳалла қошида партиянинг янги қуйи бўғини ташкил этилди

Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.

O’zLiDeP вилоят, Иштихон туман Кенгашлари ҳамда партия туман Фахрийлар Кенгаши аъзолари, тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқитувчилари иштирок этган тадбирда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш, шунингдек ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун алоҳида дастурлар қабул қилинганлиги қайд этилди.

Тадбир давомида партиянинг сиёсий куч сифатида бугунги  кундаги  олиб бораётган ишлари, партиянинг мақсад ва вазифалари тарғибот қилинди ва Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўқитувчилари 30 нафар ишчи ходими партияга аъзо қилиниб, Ўзбекистон МФЙ қошида партия қуйи бўғини ташкил этилди.

Камола Ахмеджанова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бошланғич ташкилотлари

билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+