O`zLiDeP вакили ховослик томорқачининг ишлари билан танишди

24.03.2022, 18:40

O`zLiDeP вакили ховослик томорқачининг ишлари билан  танишди

Бир парча ер бутун оилани боқиши ҳақидаги гап энди чўпчак эмас. Албатта, бироз қунт ва иштиёқ бўлса бас эшигингиз олдида ёзу қиш полиз маҳсулотлари бирин-кетин етилиб туради.

Маҳаллада томорқадан унумли фойдаланиш борасида тарғиботлар олиб борилиши сир эмас. Аммо энг осони-бирни кўриб фикр қил, деганларидек,  қўшнининг ишига қараб иссиқхона қилганлар кўпроқ. O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири Хусан Жабборов Ховос тумани Истиқлол МФЙ Зиёкор қўчасида истиқомат қилувчи Исломбек Норқўзиев хонадонида бўлиб, унинг томорқада амалга оширилаётган ишлари билан яқиндан танишди.

Иссиқхонада барқ уриб турган кўчатларни кўрган киши борки, унга ҳавас қилиши тайин. Ислом Норқўзиев жўяклардаги ҳар бир кўчатни “танийди”. Уларни парвариш қилиш учун ўғит ва иссиқликдан ташқари меҳр кераклигини яхши билади.

Дастлабки қийинчиликлар, тушунмовчиликлар унут бўлганига кўп бўлди. Бугунги кунда 70 туп помидор кўчати ҳосилга кириш арафасида. Ҳар йили 2-3 маротаба ҳосил олиб, рўзғорига барака кирди.

-Иссиқхона ёнига яна қўшимча майдонда 100 туп қулупнай, 10 дона цитрус мева кўчатларини етиштираяпмиз, - дейди Ислом Норқўзиев. - Ховос туман Кенгаши фаоллари билан ҳам томорқа бўйича тадбирларда иштирок этиб тураман. Ҳамма ишда устоз кўрган янглишмайди. Майли қизиққанлар келсин маслаҳат бераман, кўчат етиштиришдаги тажрибаларимни ўргатаман. Ҳаракат қилган инсон ўзига ҳам, маҳалласига ҳам фойдаси тегади. Фаровонликни ўзимиз яратамиз.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими вакили билан суҳбат давомида Ислом Норқўзиев таклифи билан бу соҳага қизиққанларга семинар ўтказишга келишилди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+