Қонунчилик палатаси депутати талаба ёшлар билан мулоқот қилди

25.03.2022, 17:22

 Қонунчилик  палатаси депутати талаба ёшлар билан мулоқот қилди

Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси  депутатлари сайлов округларида бўлиб, ўз сайловчилари билан мулоқотлар ўтказмоқда.

Қонунчилик палатаси депутати Мухтар Ибрагимов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида бўлиб,  талаба ёшлар учун янгидан қурилаётган 300 ўринли ётоқхонанинг қурилиш ишлари ва лойиҳалар билан танишди. 

Ҳозирги кунда ётоқхонанинг қурилиш ишлари “TREST 4”  масъулияти  чекланган  жамиятининг қўли гул қурилишчилари томонидан ишлар олиб борилмоқда.  

Бундан кейин халқ вакили мазкур олий даргоҳда таълим олаётган талаба ёшлар билан учрашди.

Учрашувда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  ходимлари, филиалнинг профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ва ОАВ вакиллари қатнашди. Тадбирни филиал директори А.Аяпов очди ва бошқариб борди. Учрашувда парламент қуйи палатаси депутати Мухтар Ибрагимов, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари, депутат Шарапат Ўтемисов ва бошқалар кейинги йиллари амалга оширилган ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда  Янги Ўзбекистонни қуришнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий асослари яратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Қайд қилинганидек, сўнгги йиллари “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг осойишталигини янада орттириш, иқтисодий тармоқларни  трансформациялаш ва тадбиркорликни изчил ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ва фаол фуқаролик  жамиятини такомиллаштиришга йўналтирилган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди. 

Тадбирда  Янги Ўзбекистоннинг  ривожланиш  стратегиясида  белгилаб берилган  устувор  вазифалар, уларнинг  мазмун-моҳияти бўйича  талаба ёшларга атрофлича маълумотлар берилди.

Мулоқот давомида талаба ёшлар Тараққиёт стратегиясидан келиб чиқиб, амалга ошириладиган ишлар, айниқса мактабгача таълим, умум таълим ва олий таълимни янги босқичга кўтариш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига депутатлар томонидан  батафсил жавоблар олди.

Мулоқот давомида депутатлар давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси”  китобини  институтнинг  ахборот-ресурс  марказига совға қилди. 

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+