Қуйи бўғинларда сарҳисоб йиғилишлари давом этмоқда

25.03.2022, 17:23

Қуйи бўғинларда сарҳисоб йиғилишлари давом этмоқда

Оқдарё тумани бандликка кўмаклашиш туман маркази ҳамда “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки туман филиали қошидаги бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишларида ўтган йилги фаолиятлари таҳлил қилинди.

Йиғилишларда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда иш-режаси тасдиқлаб олинди.

Маълумки, тараққиёт стратегиясида мамлакатимизда  2026 йилга келиб Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 бараварга қисқартирилади. Бунинг учун 2,5 млн норасмий ишчининг бандлиги легаллаштирилади, 700 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади, имконияти чекланганларнинг бандлиги 3 бараварга оширилади. Қолаверса, ижтимоий кодексни қабул қилиш ҳам режалаштирилганлиги кўзда тутилган. Шунингдек,  банк соҳасидаги ўзгаришлар яъни давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини якунлаш ҳамда банк активларида хусусий сектор улушини 60 фоизга етказиш ҳақидаги маълумотлар қайд этилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди ва мазкур ташкилотларнинг БПТ раисларига қайта ишонч билдирилди.

Насиба Мўминова,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    587
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+