Самарқанд туманида O‘zLiDeP ва ёшлар етакчиларининг ҳамкорлиги йўлга қўйилди

25.03.2022, 17:26

Самарқанд туманида O‘zLiDeP ва ёшлар етакчиларининг ҳамкорлиги йўлга қўйилди

O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши томонидан тумандаги маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари иштирокида “O‘zLiDeP ва ёшлар етакчиларининг ҳамкорлиги” мавзусида амалий мулоқот ўтказилди.

Партиянинг Самарқанд туман Кенгаши раиси А.Умаров, Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари М.Собиров, туман Кенгаши депутати А.Махмудов ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этган тадбирда партия ва ёшлар етакчиларининг ҳамкорлигини кучайтиришга доир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамкорликда чора-тадбирларни белгилаш, O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолиятини янада жонлантириш, бунда гуруҳ аъзолигига фаол ёшлар етакчиларини жалб қилган ҳолда ёшларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш, ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда партия воситаларидан фойдаланиш, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва тадбиркорлигини йўлга қўйиш орқали ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашда партия ва ёшлар етакчиларининг ҳамкорлигини кучайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Қодир Шойимов,

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+