Депутат ташаббуси: Боғчадаги ичимлик суви муаммоси ҳал қилинди

25.03.2022, 17:32

Депутат ташаббуси: Боғчадаги ичимлик суви муаммоси ҳал қилинди

O'zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Соҳиба Ғаффорова «Бир депутат 100 аёлга кўмакчи" лойиҳаси асосида муаммони ҳал қилди.

Депутатларнинг фаоллигини ошириш учун бирон кўрсатма ёки йўриқнома  йўқ. Номзоднинг сайловолди дастури-сайловчининг ишончини қозонади. Депутат бўлгач, уни йўқлашларидан кўра, депутат сайловчилари олдига бориши виждонли инсоннинг иши.

O'zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши «Аёллар қаноти» раҳбари, депутат Соҳиба Ғаффарова "Бир депутат 100 аёлга кўмакчи" лойиҳаси асосида  ҳудудларга тез-тез бориб туради. Бу гал депутат Янгиер шаҳридаги 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди.

9- сонли ДМТТ 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, жамоада 25 нафар тарбиячи ва ходимлар фаолият кўрсатади. Таълим ташкилотида  бир йилдан буён ичимлик суви муаммоси ҳал бўлмай келаётганди. Албатта, ДМТТ директори Назокат Ҳакимова ҳамда Янгиер шаҳар МТМ бўлими мудири Д.Ибрагимовлар ҳам Янгиер шаҳар "Сувтаъминоти" корхонасига бир неча бор мурожаат этишганди. Аммо натижа бўлмади.

Сўзи билан иши бир Соҳиба Ғаффорова Янгиер туман Халқ депутатлари гуруҳи раҳбари сифатида муаммони ҳал қилишга киришди. Айланиб бориб, муаммо сув трубаларининг етишмаганлиги оқибатида эканлиги аниқланди.  Соҳиба Ғаффарова хомийлигида сув турбалари олиб берилади ва эртаси куни иш бошлаб юборилди. Ҳозирда 9- сонли ДМТТда ичимлик суви муаммоси ҳал этилди. Жамоа ҳам, ота-оналар ҳам хурсанд. Ҳар қадамда ичимлик сувининг етишмовчилигидан нолишлар барҳам топди.

O'zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши «Аёллар қаноти» раиси, O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Соҳиба Ғаффаровага боғча жамоаси ва ота-оналар миннатдорчилик билдиришди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+