Депутат маҳалладаги хотин-қизлар билан мулоқотда бўлди

25.03.2022, 17:40

Депутат маҳалладаги хотин-қизлар билан мулоқотда бўлди

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти”  ташаббуси билан  Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани “Зиё Нурсух” МФЙда  “2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”нинг ҳамда Тараққиёт стратегиясининг Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишининг 53 ва 56-мақсадларда белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилган тадбир ташкил этилди.

Унда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партия туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ва партия туман Кенгаши фаоллари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари,  маҳалла мутасаддилари, “Зиё Нурсух” МФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизлар иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбир давомида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари, ОМҚП депутати Мавлудахон Ходжаева томонидан иштирокчиларга Президентимизнинг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда 18 март куни соғлиқни сақлаш ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқот мобайнида кўтарилган масалалар батафсил тушунтириб ўтилди.

М. Хаджаева ўз маърузасида Фармонда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий томондан ҳимоя қилиш, билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, тадбиркорлигини йўлга қўйишдаги имкониятлар, уларни касбга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга қаратилган вазифалар тўғрисидаги маълумотларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, 18 март куни Давлат раҳбари ва соғлиқни сақлаш ходимларининг учрашувида кўриб чиқилган масалалар, таклифлар ва бу соҳада кутилаётган ижобий ўзгаришлар тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар мавзуга оид бир қатор саволлар билан маърузачига мурожаат қилишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар, таклиф ва тавсияларни олишди.

  • Кўрилди
    667
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+