O’zLiDePнинг фаол ёшлари учун «TAXIATOSH CHICKEN» МЧЖга бизнес тур ташкил қилинди

25.03.2022, 17:45

O’zLiDePнинг фаол ёшлари учун «TAXIATOSH CHICKEN» МЧЖга бизнес тур ташкил қилинди

Бугунги кунда 75 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган Тахиятош туманида ҳам кейинги йиллари барча соҳалар сингари қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилган.

Биргина ишлаб чиқариш корхоналарининг йўлга қўйилиши туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

 Бунда албатта ишнинг кўзини биладиган тадбиркорларнинг  ташаббуслари  муҳим  аҳамиятга эга. 2021 йилнинг май ойида ишга тушган «TAXIATOSH CHICKEN» йирик паррандачилик корхонасининг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида O’zLiDeP Қорақалпоғистон  Республикаси  Кенгаши  “Ёшлар қаноти”  ташаббуси  билан мазкур корхонага бизнес тур ташкил қилинди. 

Мақсад эса  ёшларимизнинг тадбиркорлик соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини янада ошириш, нафақат  теория, балки  амалий тажрибада электоратимиз вакилларининг олиб бораётган ишларини ҳам кўрсатиш, талаба ёшларда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини уйғотиш ва уларни  қўллаб-қувватлашдан иборат. 

Тахиятошлик тадбиркор Аразберди  Юсупов  бошқариб келаётган мазкур  паррандачилик кластерида бугунги кунда 25 минг бош парранда мавжуд. 30 нафар ишсиз аҳоли  доимии иш билан таъминланиб, улар икки сменада  фаолият олиб боради. 45 кунлик  инкубаторимизда етишиб чиққан жўжаларимиз аҳолига арзон ва сифатли жўжалар билан таъминлашда  ички бозорда ўз харидорига эга.  

Тахиятош туманида ташкил қилинган мазкур паррандачилик кластери ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашда  муҳим аҳамият касб этади. 

Айниқса тадбиркор томонидан ишсиз фуқароларга шартнома асосида "Бир хонадонга - 100 бош товуқ" тизими асосида тухумчиликка ихтисослашган  хонаки  товуқлар  тарқатилмоқда.

 Биринчи навбатда “Темир дафтари”, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган, уйида товуқ боқиш ундан даромад олиш шароити бор ишсиз оилаларга амалий ёрдам бериш, ишсизларни иш билан таъминлаш ва доимий даромад манбаларини яратиш мақсад қилинган.

Бу тизимни оддий қилиб тушунтирадиган бўлсак, тадбиркор томонидан уйида товуқ боқиш шароити бор, мақсади даромадли бўлиш истаги бор ишсизларга 100 товуқ ва унинг омухта-еми етказиб берилади ҳамда ҳар  кунлик тухумни ўзи сотиб олади. Мисол учун 100 товуқдан ўртача 75-80 тухум олинса, бу кунига 75-80 минг сўм ойига 2-2,5 млн.сўм даромад дегани.    

Партиянинг фаол ёшлари учун ташкил қилинган бизнес турда талаба ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги борлиги аниқланди ва бунда албатта O’zLiDeP партияси ҳам қамарбаста бўлишини эътироф этди.   

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+