Депутат учрашувида тўртта масала жойида ўз ечимини топди

25.03.2022, 18:33

Депутат учрашувида тўртта масала жойида ўз ечимини топди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Салихов  Оқдарё тумани Чорбоғ 2 маҳалласидаги 53-макттабда икккинчи сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда сайловчилар билан учрашув ташкил қилди.  Учрашувда сайловчилар томонидан  10 та муаммоли масалалар  мурожаати кўриб чиқилди.

Хусусан, мурожаатларнинг аксарияти симёғочларнинг эскирганлиги, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги боис, замонавий бетон симёғочларга алмаштириш ҳамда трансформаторлар эскирганлиги, фойдаланувчилар сонининг кўпайиши ҳисобига кучланиш пастлиги сабаб, электр таъминотидаги тез-тез узилишлардан кўплаб шикоятлар бўлаётганлигини таъкидладилар ҳамда ички йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам сўрашди.

Учрашув давомида тўртта муаммоли масала жойида ўз ечимини топган бўлса қолган масалаларда сектор раҳбари ва тегишли ташкилотларга топшириқ ва ечими бўйича кўрсатмалар берилди.

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+