Депутат маҳаллабай, хонадонбай юриб аҳоли муаммоларини ўрганди

25.03.2022, 19:00

Депутат маҳаллабай, хонадонбай юриб аҳоли муаммоларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова ўз сайлов округида бўлиб, маҳаллабай, хонадонбай юриб аҳоли муаммоларини ўрганди.

Депутат даставвал Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Навоий” номли маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот тарзида суҳбат ўтказиб, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашди. Хусусан, маҳаллада тоза ичимлик суви, кўча йўлларни асфальт қилиш, қишлоқ ёшлари учун қўшимча мактаб биносини қуриб бериш, ишсизлик масаласини ҳал қилиш каби масалаларда мурожаатлар қилинди.

Ушбу кўтарилган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал қилинган бўлса, муддат талаб қиладиган баъзи муаммолар назоратга олиниб, ечими изланди.

Халқ вакилининг учрашуви тумандаги “Боғ” МФЙ аҳолиси билан давом этди. Учрашувларда асосан сайловчилар маҳалла ҳудудидаги ички ва ташқи кўчаларни асфальтлаштириш, оқава сувларини тартибга солиш айниқса, кучли ёғингарчиликдан сўнг сувларни тўпланиб кўлмак ҳосил қилмаслигини олдини олиш, уй-жой қуриш учун кредит масаласи, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун субсидия ажратиш, даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатиш каби муаммолар ўртага ташланди.

Ушбу муаммолар ҳам мутасадди раҳбарлар орқали ўз ечимини топишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    603
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+