Хорижий инвестициялар оқими ошади

28.03.2022, 11:12

Хорижий инвестициялар оқими ошади

Куни кеча пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли анжуманда давлатимиз раҳбари иштирок этиб, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳот ва янгиланишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишларига тўхталар экан, инвесторлар учун энг қулай ва жозибадор шароитларни яратиш, хорижий ҳамкор ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасидаги ишлар қатъий давом эттирилишини билдирди.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда инвестицион фаолият Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги ҳамда “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонунлари билан тартибга солинади.

Юртимизда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш бўйича амалий чоралар олиб борилмоқда. Бу эса тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиляпти.

Ишончим комилки, ушбу форум ва унда илгари сурилган ташаббуслар бизнесни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, хорижий инвестициялар оқимини янада оширишга хизмат қилади.

Ғайрат АБДИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+