Шаҳрихонлик фуқаронинг мурожаати жойида ечим топди

28.03.2022, 12:03

Шаҳрихонлик фуқаронинг мурожаати жойида ечим топди

Халқ билан очиқ мулоқот қилиш, одамларни ўйлантираётган, жойларда ечимини кутаётган масалаларни ўрганиш, аҳолининг дарду-ташвишига қулоқ тутиб, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш бугун депутатлар фаолиятининг асосий мезонига айланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари аҳоли билан учрашиб, уларнинг хоҳиш-истаклари, қизиқишлари, дуч келаётган муаммоларига алоҳида эътибор бермоқда, маҳаллама-маҳалла юриб, одамларнинг дарду ташвишини эшитмоқда.

Парламент қуйи палатаси депутати Одинахон Отахонованинг Шаҳрихон тумани сайловчилари билан учрашувлари ҳам ғоят самарали кечди.

Умидахон Отахонова “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар рўйхатида турувчи бу оиланинг икки нафар фарзанди онасининг ёнига кириб рўзғорга кўмаклашмоқчи.

Албатта, бу қувонарли ҳолат. Лекин ҳудуддаги “Ғоя” ўқув марказида таҳсил олаётган қизларнинг илк тўловини амаллаб тўлаган она кейинги муддат тўлови вақти келганда боши қотди.

Халқ вакили О.Отахонова ушбу масалани ўз назоратига олиб, муаммони жойида ҳал қилишга эришди.

–Депутатимизнинг ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, одамларнинг оғирини енгил қилаётгани ҳақида кўп эшитганмиз, – дейди У.Отахонова. –Мен ҳам фарзандларимни касб-ҳунар эгаллаши учун ўқув марказига тўлов қилиш борасида бироз қийналаётган эдим. Улар бу масалани ўз назоратига олиб, шу ернинг ўзида ҳал қилиб берди.

Ҳа, бугун депутатларимиз халқ билан мулоқотни йўлга қўйишда рақамлар кетидан қувиш, ҳисобот учун ишлаш эмас, балки чин юракдан одамларнинг дардига қулоқ тутиб, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топмоқда.

  • Кўрилди
    535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+