Депутат сайловчилар билан учрашуви давомида аҳоли томорқаларини ҳам кўздан кечирди

28.03.2022, 16:24

Депутат сайловчилар билан учрашуви давомида аҳоли томорқаларини ҳам кўздан кечирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Парламент қуйи палатаси депутати Тўлқинжон Каримовнинг  Марҳамат тумани тиббиёт бўлимида бўлиб ўтган учрашуви самимий, фойдали ва баҳс-мунозаралар тарзида ўтди.

Депутат тиббиёт соҳаси вакиллари, маҳалла фаоллари, фахрийлар кенгаши аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари билан учрашувда жорий йилнинг 18 март куни Президентимизнинг мамлакатимиз тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқоти хусусида фикр юритди. Очиқ мулоқотда тиббиёт тизимидаги айрим масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ таклиф ва ташаббуслар илгари сурилганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилган бўлса, ечими узоқ вақт талаб этадиган муаммолар назоратга олинди.

Халқ вакили партия фаоллари, ҳоким ёрдамчилари билан аҳоли томрқаларини кўздан кечирди. Тумандаги “Дурафшон” маҳалласидаги Гавҳарой Астанова ва Моҳидил Нуриддиновалар хонадонида бўлдилар.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили 4 нафар ишчи ўрнига эга Мохидилхон Нуриддинова хонадони бўлди. 5 сотихли ер майдонида ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан банк кредити эвазига иссиқхона ташкил этиб, лимон ва кўкатлар етиштирмоқда.

Ўрганишлар асносида халқ вакили бу ерда етиштирилаётган лимон, помидор ва бодринг маҳсулотлари етиштириш тажрибасини тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам жорий қилиш бўйича ўз тавсияларини берди.

  • Кўрилди
    533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+