Депутат маҳалладаги муаммоларни ўз назоратига олди

28.03.2022, 16:38

Депутат маҳалладаги муаммоларни ўз назоратига олди

108-Олтиариқ  сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳром Раҳмоналиев ва тумани ҳокими Шамсиддин  Турдалиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди. Барча мурожаатлар юзасидан тумандаги тегишли соҳа раҳбарларига муаммоларни ўрганиб, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берилди хар бир мурожаат назоратга олинди.

Кунинг иккинчи ярмида Олтиариқ туманидаги 4-сектор ҳудудида жойлашган  Зилха, Файзиобод, Уқ бўйра, Устоз МФЙ фуқаролари билан учрашувлар ўтказилди. Ҳудудларида кекса нуроний отахонлар, зиёлилар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари билан учрашиб, уларни ўйлантираётган масалалар, қишлоқдаги муаммолар атрофлича ўрганилди. Мулоқотда фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими вақт ва маблағ талаб этадиган муаммолар назоратга олинди. Ҳудудда фуқаролар ва оқсоқоллар томонидан бир қанча масалалар кўтарилди. Оқбойра ва Зилха маҳалласини боғловчи йўлни очиб бериш, ички йўлларни асфастлаш, ичимлик суви, электр энергиясидаги узилишлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти бўйича масалалар кўтарилди.

Депутати Баҳром Раҳмоналиев тумандаги 1-2-3-сектор биноларида маҳалалардаги ёшлар етакчилари билан учрашди. Ёшлар халққа янада яқин бўлиш ва фуқароларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, янги тадбиркорлик субъектларини очилишига ёрдам бериш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Депутат томонидан ёшлар ётакчилари билан келгусидаги ишлар юзасидан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ўзаро келишб олишди. 

Шунингдек, халқ вакили тумандаги Азимобод  маҳалласи фуқаролари билан бўлиб ўтган учрашувида фуқаролар томонидан тадбиркорлик, оилавий муаммолар, коммунал соҳалар каби масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар ҳам назоратга олинди.

  • Кўрилди
    562
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+