Депутат “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирда иштирок этди

28.03.2022, 16:39

Депутат “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси  доирасидаги тадбирда иштирок этди

Жорий йилнинг 2 февраль куни Президентимиз раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси барча ҳудудларда бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам жадаллик билан давом этмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рўзметов  мазкур лойиҳа асосида бошланган кўча ва ҳиёбонларда дарахт ва гул кўчатлари экиш ишларида фаол иштирок этди.

–“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмас, бу борадаги ишлар тизимли равишда давом этади, – дейди А.Рўзметов. – Чунки дарахтлар, ўсимликлар ҳаётимизда муҳим роль ўйнайди. Улар бизга тоза ҳаво, иссиқ кунда салқинлик ҳадя этади. Энг муҳими, яшил масканлар, истироҳат боғлари қанча кўп бўлса, аҳоли уларда шунча мароқли ҳордиқ чиқаради.

Депутат А.Рўзметовнинг Хоразм вилояти Урганч шаҳри аҳолиси билан юзма-юз мулоқоти ҳам ғоят самарали кечди. Учрашувда аксарият масалалар жойида ҳал этилган бўлса, ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.

  • Кўрилди
    566
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+