Депутат маҳалладаги хотин-қизлар муаммоларини ўрганди
28.03.2022, 16:53

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова Бувайда туманидаги Найман оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, у ердаги ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.
Оилавий шифокорлик пунктида шифокорларнинг етишмаслиги, у ерда иссиқлик тизими яхши эмаслиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, эмлаш хонаси мавжудлиги, санитария қоидаларига амал қилаётганлари, коронавирус пандемиясига қарши аҳолини эмлаш сифати уларни тўлиқ вакциналар билан таъминланганлиги ҳақидаги барча маълумотлар билан танишди ва баъзи муаммоларни жойида ҳал этишга эришилди.
Мавлуда Ибрагимова Бувайда туманидаги Бачкир МФЙда бўлиб у ердаги хусусий қўли гул чевар билан мулоқотда бўлди. Гулнозхон маҳалладаги ва қўшни маҳаллалардаги қизларни иш билан таъминлаш уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ўзи яшаб турган хонадонда 20 нафардан зиёд ёшларни касб-ҳунарга ўргатиб келмоқда.
Депутат тадбиркорга ўз бизнесини янаям кенгайтириш ва бошқа ёшларни ҳам иш билан таъминлаш бўйича ҳамда тадбиркорларга ажратилаётган бир қатор қулайликлар, уларга бериладиган кам фоизли кредитлар бўйича маслаҳатларини бериб ўтди.
Халқ вакили тумандаги Бачкир МФЙда яшовчи боқувчисини йўқотган ёлғиз аёл Булутбоева Захрохон хонадонида ҳам бўлди. Аёлнинг турмуш уртоғи йўқ ва 3 нафар фарзанди билан қолган. Соғлиғида муаммолари борлиги сабабли ишлай олмайди. Депутат ушбу оилага ўзининг моддий ва маънавий ёрдамини кўрсатди. Захрохонни эса шу маҳалладаги тадбиркор аёлга шогирд қилиб ишга олишини бириктирди.
Ушбу маҳаллада яшовчи бошқа аёллар ҳам депутат ташрифидан мамнун бўлиб, ўзларини қийнаётган муаммо ва саволларига атрофлича жавоб олишди.
Шу маҳаллада яшовчи Баситхон опага эса соғлиғидаги муаммоларига тегишлича маслахатлар берилди ва қишлоқ шифокорлик пункти ва туман тиббиёт шифокорлари назоратига олинди.
Шунингдек фуқаролар томонидан кўтарилган бошқа муаммолар ҳам тегишли идора ва вазирликларга депутатлик сўрови юбориш орқали ҳал этиладиган бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Энг эзгу мақсадимиз оилалар мустаҳкамлиги ва аёллар ҳуқуқий ҳимоясидир
21.09.2023, 10:23
-
Мирзаободда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди
21.09.2023, 09:40
-
Ҳудудий инвестиция лойиҳаларни жалб қилиш борасидаги ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
20.09.2023, 17:45
-
ТАРИХИЙ ИСЛОҲОТЛАР
18.09.2023, 12:33
-
"Ўзбекистон - 2030" стратегияси: Қишлоқ хўжалигида бошланган ислоҳотлар янги босқичга олиб чиқилади
15.09.2023, 17:33
Фикрингизни қолдиринг