Самарқандда Фахрийлар Кенгашининг учрашуви ўтказилди

28.03.2022, 17:28

Самарқандда Фахрийлар Кенгашининг учрашуви ўтказилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши қошидаги вилоят Фахрийлар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида айнан мамлакатимиздаги Қонунлар, Президент қарор ва фармонларига муносабатларни шакллантириб бориш ҳамда уларни ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш, тарғибот қилишда партия Фахрийлар Кенгашининг фаол иштирок этиши ва партия олдида турган устувор вазифалар  тўғрисида бўлди.

Давра суҳбатида сўз олганлар сўнги йилларда нуронийларни қўллаб-қувватлаш учун бир қатор қарорларнинг қабул қилинганлиги эса бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада жадаллашаётганлиги, нуронийларимиз қадрланаётганлиги, шу билан бирга нуронийларга маъсулият ҳам берилаётганлигини қайд этишди.

Ўтган давр мобайнида кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, соҳага оид 10 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди, нуронийларнинг ижтимоий фаолликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Фахрий мураббий” ордени ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилди. Шунингдек, кексалар учун 152 та туман ва шаҳарда “Нуронийлар маскани” мажмуалари ташкил этилди, барча ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш йўлга қўйилди, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллаларда “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ташкил этилди, “Кексалар ҳафталиги” ва “Кексалар учун туризм ойлиги”ни ўтказиш анъанага айланди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан қатор имтиёзлар белгилаб берилди.

Энг қувонарлиси 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилиши,  шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланиши, кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги муассасаларда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланиши ва давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилиши юртимизда олиб борилаётган ислоҳатларда инсон қадрининг юксалаётганидан даракдир.

Тадбир якунида Фахрийлар Кенгаши ушбу ислоҳотларни нуронийларга етказишда бош-қош бўлишлиги, тарғибот ишларини янада кучайтириш борасида аниқ вазифаларни белгилаб олишди.

 Жаҳонгир Хўжамқулов,

 O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    601
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+