O`zLiDeP фаоллари “Яшил боғлар барпо этамиз” акциясида фаол иштирок этмоқда

29.03.2022, 15:33

O`zLiDeP фаоллари “Яшил боғлар барпо этамиз” акциясида фаол иштирок этмоқда

Давлатимиз раҳбари 1 мартдан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланишини маълум қилди. Жорий йил баҳор мавсумида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 125 миллион дона дарахт кўчатларини экиш режалаштирилмоқда. Аҳолига камида 10 млн дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари бепул тарқатилади. «Агар Ўзбекистонда экологияни яхшилайман деса, ҳар йили ҳар бир хонадон иккитадан дарахт эксин. Ҳар бир ташкилот бештадан дарахт эксин, қайси ташкилот бўлишидан қатъи назар», — деган эди давлатимиз раҳбари.

Ушбу белгилаб берилган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “Яшил йиллик” тадбири давомида O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари томонидан “Яшил боғлар барпо этамиз” акцияси ташкил этилди.

O`zLiDeP депутатлари, фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ушбу акция доирасида партия Кенгашлари атрофида 100 тупдан ортиқ арчалар ва манзарали дарахтлар экилди.

Насиба Мўминова,

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+