Депутат ташаббуси: Бектемирлик фуқарога “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан янги уй қуриб берилмоқда

29.03.2022, 17:38

Депутат ташаббуси: Бектемирлик фуқарога “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан янги уй қуриб берилмоқда

2021 йил октябрь ойида Бектемир тумани “Нурафшон” маҳалласида истиқомат қилувчи  кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро, уч фарзандли ёлғиз она Ф.Йулдошева ўзи яшаб турган уйи яроқсиз ҳолатда эканлиги сабабли Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Г.Тухтасиновага янги уй олишда амалий ёрадам сўраб мурожаат қилган эди.

Депутат мурожаат юзасидан тегишли тартибда муаммони ўрганиб ва амалий ҳаракати натижасида Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқилди ҳамда фуқаро Ф.Йулдошевага “Аёллар дафтари” жамғармасидан янги уй қуриш учун маблағ ажратилди.

Ҳозирда уй қуриб битирилди ва ички қисмини таъмирлаш ишлари кетмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишларини ўрганиш мақсадида депутат Г.Тухтасинова ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ф.Қаландаров ташриф буюрдилар. Депутатлар томонидан керакли тавсиялар берилди.

  • Кўрилди
    720
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+