Депутат ташаббуси: Чирчиқ дарёси бўйидаги саксовул дарахтларига зиён етказиш ҳолатлари олди олинди

30.03.2022, 16:11

Депутат ташаббуси: Чирчиқ дарёси бўйидаги саксовул дарахтларига зиён етказиш ҳолатлари олди олинди

Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Г.Тухтасиновага туманнинг “Нурафшон” маҳалласи аҳолисидан мурожаат келиб тушди.

Жумладан, мурожаат мазмунига кўра маҳалла ҳудудидан ўтган чирчиқ дарёси бўйида саксовул дарахтлари номаълум инсонлар томонидан таг-томири билан юлиб олинаётгани тўғрисида ёзилган. Ушбу муаммони ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида депутат Г.Тухтасинова ва O'zLiDeP Бектемир туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ф.Қаландаров мурожаатда кўрсатилган манзил бўйича бориб ўргандилар ва ушбу жараёнга тегишли идора вакилларини жалб қилдилар.

Натижада ушбу ҳолат бўйича қонуний чора кўрилди.

  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+