Депутат маҳаллабай - хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини тинглади

30.03.2022, 16:50

Депутат маҳаллабай - хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини  тинглади

Бугунги  кунда  томорқа  ер  даромад  манбаига  айланмоқда.  Нукуслик ёш тадбиркор Бабур Боранбаев ҳам икки йилдан буён тадбиркорлик билан  шуғулланиб келмоқда. 

Жумладан, 1 сотих еридаги иссиқхонасида тўрт турдаги турли хил гулларни парвариш қилиб, ўз томорқа еридан самарали фойдаланиб келмоқда. Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзоси Аклима Сайпова ҳам маҳаллабай хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини ўрганди.  

Халқ  вакили Аклима Сайпова ва O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари Б.Адилчаев ва Ж.Юсуповлар “Алланияз Қаҳарман” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Бабур Боранбаевнинг иссиқхонаси билан яқиндан танишиш мақсадида томорқасида бўлди.

Ёш тадбиркорнинг иссиқхонасида парвариш қилинаётган гулларнинг  ўзига хос хусусиятлари, келгуси режа ва мақсади, фикр-таклифларини ҳам тинглади.    

Бабурнинг келгуси режаси ва мақсади аниқ. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси  Салауат Салилаевнинг ёрдами билан  “Агро банк” 27 млн 500  минг сўм миқдорида кредит ажратган, бугунги кунда ўз тадбиркорлигин  янада кенгайтириш мақсадида биогомус билан  шуғулланишни йўлга қуйди.

Учрашув давомида Бабур Боранбаев партияга хайрихоҳлигини билдирди.

Куннинг иккинчи яримида мазкур маҳаллада яшовчи яна бир хонадон эгаси Қуўаниш Ўразбаев билан мулоқотда бўлди. Хонадон эгасининг  рафиқаси Турсингул Шаниязова ҳоким ёрдамчиси Салауат Салилаевнинг ёрдами билан “Агро банк” дан олинган 30 млн сўм миқдоридаги имтиёзли кредитга биогомус ишлаб чиқариш мақсадида Калифорния қуртларини сотиб олди ва ҳозирги кунда ўз фаолиятини бошлаб юборди. 

Бундан ташқари халқ вакили маҳаллада истиқот қиладиган кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан ҳам хабар олди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+