Хотин-қизлар ўртасида психологик семинар-тренинг ўтказилди

31.03.2022, 17:25

Хотин-қизлар ўртасида психологик семинар-тренинг ўтказилди

O'zLiDeP Учқудуқ туман кенгаши ташаббуси билан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш,  уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида, шунингдек, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш, оилалардаги низоли ҳолатлар ва ажралишларнинг олдини олиш мақсадида психологик семинар-тренинг ўтказилди.

Учқудуқ тумани 18-умумтаълим мактаби фаоллар залида юздан ортиқ хотин-қизларни қамраб олган ушбу семинар-тренингда туман кенгаши депутати, партия “Аёллар қаноти” фаоли Г.Алланова, психологлар Б.Нормаматова ва  Ю.Нахалова ҳамда “Айтим”, “Дўстлик”, “Мустақиллик” маҳаллаларининг  хотин-қизлари ва партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 7 мартдаги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар ўртасида психологик машғулотлар ўтказилди. Психологлар томонидан иштирокчиларга мотивацион дарс ўтилди. Хотин-қизлар кайфиятини кўтариш мақсадида турли хил ўйинлар уюштирилди. Маҳаллалардан келган аёллар билан суҳбатлашилди, муаммолари тингланди, керакли тавсиялар берилди.

Семинар-тренинг савол-жавобларга бой кўтаринки кайфиятда ўтди.

Ш.Шокирова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    900
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+