Ишчи гуруҳ фаолияти: Тошкент вилоятида рақамли иқтисодиётни “драйвер” соҳага айлантириш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди

31.03.2022, 17:40

Ишчи гуруҳ фаолияти: Тошкент вилоятида рақамли иқтисодиётни “драйвер” соҳага айлантириш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди

Тошкент вилоятида O'zLiDeP вакиллари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадлар ва вазифаларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганишга қаратилган давра суҳбати ташкил қилди. Тадбирда O'zLiDeP фракцияси аъзоси Шухрат Шарофиддинов, партия вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни “драйвер” соҳага айлантириб, унинг ҳажмини камида 2,5 баробар оширишга қаратилган ишларни олиб бориш, дастурий маҳсулотлар индустрияси ҳажмини 5 баробар, уларнинг экспортини эса 10 баробар ошириш мақсади ҳам белгиланган эди.

Давра суҳбатида ушбу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди. Партия бу йўналишда ҳам муайян вазифаларни бажаришни ўз зиммасига олган. Жумладан, Иқтисодиёт реал секторида ҳамда молия ва банк соҳаларида ишлаб чиқариш ва операцион жараёнларини рақамлаштириш чора-тадбирлари ижроси устидан ҳудудлар кесимида жамоатчилик ва депутатлик назорати амалга оширилиши кўзда тутилган. Шунинг баробарида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасидаги чора-тадбирлар дастури шаҳар ва туманлар кесимидаги кўрсаткичлари шакллантирилади.

Тадбирда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасадди раҳбарлар ахборот бериб ўтди.

Мулоқотда қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди, шунингдек ушбу йўналишда белгилаб олинган вазифаларни ижросини таъминлашда, ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди. 

Шараф Азбергенов,

O'zLiDeP сектор мудири,

Ишчи гуруҳ котиби

  • Кўрилди
    447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+