Депутатлар саховат тадбирларида фаол иштирок этмоқда

01.04.2022, 18:00

Депутатлар саховат тадбирларида фаол иштирок этмоқда

Мамлакатимизда боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжманд кишиларга саҳоват қилиш асрлар оша эзгу анъана, қадриятга айланган.

Ушбу қадриятлар асосида бугун муборак Рамазон ойи кириб келиши олдидан мазкур ҳаракатлар кенг қулоч ёйиб бормоқда. Ирмоқлар қўшилиб азим дарёга айлангани каби ҳозирги кунда амалга оширилаётган саҳоват тадбирлари ҳам кишига эзгуликка бурканган катта бир карвонни эслатиб юборади.

Бу жараёнда O'zLiDeP Асака туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Халқ депутатлари Андижн вилоят Кенгаши депутати Баҳодиржон Ахмедов томонидан тумандаги “Отиш” ва “Обод” МФЙдаги 12 нафар кам таъминланган оилага моддий ёрдамлар берилиб, уларнинг ҳолларидан хабар олинди.

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизнинг бор куч-қудрати инсон қадрини улуғлаш учун сафарбар қилинаётганини ўзи ҳам фикримнинг исботи. Кўмакка муҳтож оилалардан ҳол-аҳвол сўралмокда. Ҳеч ким эътибордан четда эмаслиги амалий кўрсатиб берилмоқда.

Муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саҳоват кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Халқ ноиби томонидан бу каби тадбирлар бошқа маҳалларда ҳам  давом этмоқда.

Бугун депутат “Яшил макон” умуммиллий акциясида ҳам фаол иштирок этиб, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экишди. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.

  • Кўрилди
    293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+