Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 10 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал қилинди

01.04.2022, 18:09

Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 10 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал қилинди

O'zLiDeP Самарқанд вилояти ва Пайариқ туман Кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда "Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форуми ташкил этилди.

Учрашувда масалаларни жойида ҳал этилиши учун тумандаги тегишли ташкилот раҳбарларининг иштироки ҳам таъминланди.

Мулоқотда тадбиркорлар ва ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди. Хусусан, “Манобот”  маҳалласида истиқомат қилувчи Олимжон Комилов 25 сотихли томорқасининг 10 сотихида балиқхона қилиш учун кредит олиб беришда амалий ёрдам сўради. Мазкур масала ижроси юзасидан Халқ банкидан имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.

“Кўктепа” маҳалласидан Рахмонжон Файзиев Жиззах давлат педагогика институтида ўқиши, оилавий шароити ҳамда боқувчиси йўқлиги ҳозирда контракт пулини тўлаш учун маблағи йўқлиги, мазкур масалада ёрдам беришини сўради. Ушбу масала депутатлик гуруҳи томонидан туман сессиясига киритиб маблағ ажратишга келишиб олинди.

“Манобот” маҳалласидан Назокат Турсунова иш сўраб мурожаат қилди. Туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 91-мактабга бўш иш ўрнига таклиф қилинди.

Тароққиёт маҳалласидан Моҳигул Рахмонова қизининг ўқиши учун таълим кредитини олишда ёрдам сўради. Мазкур масала ҳам ижобий ҳал қилинадиган бўлди, Агробанк томонидан таълим кредити чиқариладиган бўлди.

“Дўсларобот” маҳалласидан Шахноза Ҳасанова Гўзаллик салони очишда амалий ёрдам беришни сўраган бўлса, “Алиобод” маҳалласидан Севара Равшанова икки йилдан буён газ баллони ололмаётганлиги бўйича мурожаат қилди. Мазкур маласалар ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди.   

Мулоқотда кўтарилган муаммоларнинг аксарият қисми жойида ечим топилган бўлса, вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+