Депутат сайловчилар ҳузурида

01.04.2022, 18:43

Депутат сайловчилар ҳузурида

Аҳолининг узоқ умр кўриш давомийлигини таъминлаш долзарб масалалардан биридир. Зеро, ушбу кўрсаткич инсонларнинг соғлом турмуш тарзи ва фаровон ҳаёти ифодасидир. Шу ўринда соғлом турмуш тарзи нима, унга амал қилиш меъёрлари қандай, юртимизда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар нималардан иборат, каби саволлар туғилади. Маҳаллий Кенгаш депутатлар жойларда бу борада қандай ишларни амалга оширмоқда?

Урганч шаҳар  18-сонли "Темирйўлчи” маҳалласида шаҳар Кенгашига сайланган депутат Зебо Тажиева бошчилигида аҳоли билан ўтказилган учрашувда ана шу борада профилактик-тарғибот ишлари олиб борилди.  Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалидаги бир гуруҳ малакали профессор-ўқитувчилари билан бирга маҳалладаги сурункали касалликлари бор беморларнинг хонадонларига борилди. Беморлар шикоятлари, касалликларидан келиб чиқиб, мутахассислар тиббий текширув ишларини олиб бориш билан биргаликда, уларга соғлом турмуш тарзи тўғрисида ўзларининг маслахат ва кўрсатмаларини бердилар.

-Кўп йиллардан буён кўз касалликларидан азият чекиб келаман. Битта кўзим 20 фоизгина кўради. Кўзимда жаррохлик амалиётини ўтказишим учун депутатимиз кўмагида бепул ордер олишга навбатга қўйилдим ва малакали жаррохлар билан суҳбатлашиб, тиббий кўригидан ўтдим. Депутатимизга ишонч билдириб овоз берганимда янглишмаганимни билдим, - дейди Термиз кўчаси 9 уй, 5 хонадонда истиқомат қилувчи Рузмат ака Каримов.

Шунингдек, депутат аҳоли мурожаатларини тинглади. Мурожаатларнинг асосий  қисми модий ёрдам, соғлиқни сақлаш юзасидан бўлиб, уларнинг 5 тасига жойида жавоб берилди ва қолган 3 тасига тегишли идора-ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиши белгиланди.

Умид Нурметов,

O'zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

СТМ ва депутатлик гуруҳлари

билан ишлаш бўлими мудири

 

  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+