Ишчи гуруҳ фаолияти сарҳисоб қилинди

01.04.2022, 18:48

Ишчи гуруҳ фаолияти сарҳисоб қилинди

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларни, айниқса “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш”, деб номланган биринчи устувор йўналиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси борасида Ишчи гуруҳи томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Бугун ишчи гуруҳнинг барча аъзолари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа масъул ҳамкор ташкилотлар шунингдек, ZOOM орқали барча ҳудудий Кенгашлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда “Давлат бошқаруви органлари ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини ўрганиш ва «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ҳамда «Давлат халққа хизмат кўрсатиши шарт» ғоясини татбиқ этишни назарда тутувчи «Халқчил давлат» миллий дастурини ишлаб чиқиш” юзасидан таклифлар тайёрлаш масалалари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Тадбир давомида давлат бошқаруви органлари фаолиятини “фуқарога хизмат қилишга йўналтириш” тамойили асосида трансформация қилиш, давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш, вазирлик ва идоралар фаолиятининг барча йўналишларини “Давлат – халқ хизматчиси” тамойили асосида фуқарога хизмат қилишга йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Юқорида кўрсатилган барча масалаларни ҳал қилишнинг норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича тайёрланган таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир якунида 1-ишчи гуруҳ аъзолари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ва эксперт гуруҳлари томонидан ушбу йўналишда тизимли равишда давом эттириладиган ишлар белгилаб олинди.

Насимжон Алимов,

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Сиёсий таълим маркази раҳбари.

  • Кўрилди
    386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+