Депутатлик эшитуви: Андижон тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари ҳисобот берди

04.04.2022, 14:08

Депутатлик эшитуви: Андижон тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари ҳисобот берди

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг эшитувида туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ҳисобот берди.

Эшитувда депутатлар туманнинг 2021 йил мобайнида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни электр таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботини тингладилар.

Ҳисоботда айтилишича, тумандаги мавжуд қуйидаги маҳаллаларда тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Мингўрик”, “Терактаги”,  “Қўшчинор”, “Қўшқайрағоч” ва яна 33 та МФЙ лардаги 65 дан зиёд кўчаларига  столбалар ўрнатилди.

-Андижон тумани “Чем” МФЙдаги Асака йўли ва Гулшан кўчаларига 2 дона қувватли 100 кВАдан бўлган ТП ва 13 дона СВ-95 русумли бетон таянчлар ва 1 км узунликдаги 10-04 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи қурилди, - дейди туман ТЭТК корхонаси директор ўринбосари Акмалжон Имомов.    

Шунингдек, Андижон туманининг энг чекка ҳудуди ҳисобланган “Отчопар “МФЙ даги кўчаларни электр таъминотини яхшилаш учун 183 дона СВ-95 ва СВ-110 русумли бетон таянчлар ўрнатилди ва 6.6 км узунликдаги 10-04 кВ кучланишли тармоқ қуриш ишлари олиб борилди. 

Андижон тумани электр таъминоти корхонаси томонидан аҳоли хонадонларини электр таъминотини яхшилаш бўйича ишлар босқичма-босқич давом этмоқда. 

Ҳисобот давомида А.Имомов бугунги кунда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, лойиҳалар тез фурсатларда бажарилишини таъкидлади. Депутатлар томонидан мансабдор шахснинг ҳисоботи қониқарли деб топилди.

  • Кўрилди
    296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+