БПТ сарҳисоби: Тошкент шаҳридаги 1325 та қуйи бўғин фаолиятининг 37 таси қониқарсиз деб топилди

04.04.2022, 14:32

БПТ сарҳисоби: Тошкент шаҳридаги 1325 та қуйи бўғин фаолиятининг 37 таси қониқарсиз деб топилди

Тошкент шаҳридаги фаолият юритаётган корхоналар, хўжаликлар, муассасалар, ташкилотларда ҳамюртларимиз билан юзма-юз иш олиб бораётган таянч тузилмалар аҳолининг турли қатламлари вакиллари билан бевосита алоқа қилиш, уларга партиявий таъсир ўтказиш имконига эга. Улар сайловчилар билан партия ўртасида кўприк. Қуйи бўғинлар қанчалик фаол бўлса, партиямизга ишонч шунчалик кучаяди.

Жорий йилнинг 15 февралидан 15 апрелга қадар давом этадиган ҳисобот-сайлов йиғилишлари эса мазкур муҳим бўғин мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш баробарида унинг нечоғлик ишчанлиги, ташаббускорлиги ҳақида ҳам муайян хулосалар чиқариш учун имкон яратади, такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беради. Ушбу муҳим тадбирларда таянч нуқталар ишини баҳолаш, раис ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш энг асосий вазифа экани диққатга молик.

Шу кунгача 1325 та бошланғич ташкилотда ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Ўтган йилдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланган  37 та таянч бўғинга янги раислар сайланди. Маълумки, ҳисобот-сайлов йиғилишлари БПТнинг ўтган даврдаги фаолиятини танқидий нуқтаи назардан ўрганиш, хато ва камчиликларни аниқлаб, бартараф этиш йўлларини излаш, келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилади. Зеро, бугунги талаб ҳам БПТлар фаолиятини янада такомиллаштириш, аъзоларнинг сифат таркибини яхшилаш, электорат вакилларининг қўллаб-қувватланишини кучайтиришдан иборат.

Бу борада кўпгина БПТлар томонидан талайгина ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, “PGS” хусусий корхоноси, “Sharq” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” АЖ корхонаси, “Сарбон-Нефтгаз” МЧЖ, “Тошкентвино” МЧЖ, “Ҳудудпойтахтгаз” Тошкент шаҳар филиалида ташкил этилган қуйи бўғинлар партия тарғиботини олиб боришда, маҳаллий кенгашлар депутатлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйишда фаоллик кўрсатмоқда.

Ушбу бошланғич ташкилотлар томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиб, 237 нафар ёшлар иш билан таъминланишига ҳисса қўшилди. Шунингдек, қуйи бўғин аъзолари партиядан сайланган депутатлар билан ҳамкорликда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш,  эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, партия аъзоларини кўпайтиришда ҳам фаоллик кўрсатилди. Натижада 21 нафар ёшлар ўз бизнесларини олиб бормоқдалар. Бундай амалга оширилган ишлар бўйича кўплаб мисоллар келтириш мумкин.  

Музаффар Муродов,

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+