Депутат сайловчиларнинг кўп йиллик муаммосини ҳал этди
04.04.2022, 14:34

O'zLiDePдан сайланган Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Азамжон Касимов томонидан сайлов округида мунтазам равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинади.
Навбатдаги сайёр қабулда “Лашкар” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Чаманзор, Булоқбоши ва Қўқон кўчаларида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида ташкил этилди.
Аҳолининг кўп йиллардан бўён ҳал этилмаётган ички йўллар ёзда чанг тупроқ, қишда эса лой бўлиши, ёш болалар қишда мактабга боришга қийналишини айтиб, кўчаларни шағаллаштиришда амалий ёрдам сўрадилар.
Депутат мурожаатни ўрганиб, ижобий ҳал этишга киришди ва 1100 метр масофа шағаллаштирилди. Депутат келгусида бу кўчаларни асфальтлашни ҳам олдига мақсад қилиб олди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Бефарқ, беэътибор бўлмайлик
24.03.2023, 11:59
-
Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39
-
Депутат талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади
09.03.2023, 18:28
-
Депутат ташаббуси билан нотекис йўллар текисланмоқда
09.03.2023, 18:16
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
Фикрингизни қолдиринг