Шовотда ўтказилган депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 7 та мурожаат назоратга олинди

04.04.2022, 14:35

Шовотда  ўтказилган депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 7 та мурожаат назоратга олинди

Шовот туман Кенгаши депутатлари ва тумандаги кичик бизнес вакиллари, хусусий тадбиркорлар ва ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқида бўлган фуқаролар ўртасида мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда кўплаб муаммоли масалалар ўртага ташланди. Ҳамкор ташкилотлар вакиллари, депутатлар, мурожаатчилар билан биргаликда ушбу муаммоларни батафсил ўрганиб чиқиб, уларни бартараф этишга ҳаракат қилдилар. Мулоқот доирасида 7 нафар тадбиркор мурожаати қабул қилинди. Мурожаатларнинг 2 таси ер олиб томорқачиликни ривожлантириш бўйича бўлганлиги сабабли туман Фермерлар кенгаши раиси Ш.Абдурахимов шу ернинг ўзида керакли тавсия ва маълумот бериб ўтди. 

5 та мурожаат депутатлар назоратига олинадиган бўлди. Жумладан, Қумёп маҳалласида яшовчи Б.Қурбонов Туркия давлати билан ҳамкорликда интенсив боғ яратиш режаси борлиги, лекин ер масаласида бир қанча муамммоларга учраётганлигини айтди, бу масалани туман кенгаши депутатлари атрофлича муҳокама қилиб, ижобий ҳал қиладиган бўлди.

Шунингдек, Хамро Хударберганов Шовот туман Деҳқон бозори ҳудуди қиш кунлари лой, ёз кунлари чанг кўтарилишини, бозор ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб бориш ва асфальт қилиш лозимлиги бўйича ҳам депутатларга мурожаат қилди. Ушбу масалани туман Кенгаши депутати Б.Ўразов ўз назоратига олиб туман ҳокимига ва деҳқон бозори раҳбарига депутат сўровлари билан мурожаат қилишини айтди. 

Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган фикрлар, таклифлар умумлаштирилди. Мурожаатларнинг барчаси депутатлар назоратига олинадиган бўлди.

Б.Қурёзов,

O'zLiDeP Шовот туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+