1news.uz: Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар: Концепция ва ривожланиш истиқболлари

01.11.2017, 19:24

1news.uz: Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар: Концепция ва ривожланиш истиқболлари

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш, мамлакатни модернизация қилиш ва барча соҳаларани либераллаштиришга қаратилган кенг миқёсли ўзгаришларни янги босқичини бошлаб берди.

Бугунги кунда давлат бошқарувининг мутлақо янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратишни, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг уйғун фаолиятини ташкил этиш долзарб вазифадир. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 8 сентябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг замонавий талабларга жавоб берадиган институционал асослари ва улар фаолиятининг принципларини жорий қилишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу Концепциянинг пировард натижаси “Инсон ҳуқуқлари ҳар нарсадан устун” ва “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишдан иборат. 

Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг сўзсиз амалга оширилишидан тўлиқ манфаатдорлигини ҳисобга олиб, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар: Концепция ва ривожланиш истиқболлари” мавзуида республика илмий-амалий конференциясини ташкил этди. Тадбир Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат юридик универитети ва бир қатор бошқа олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Анжуманнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг мазмун-моҳиятини, давлат органлари фаолиятини такомиллаштиришдаги ролини кенг жамоатчиликка етказиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлашга қодир давлат бошқаруви фаолиятига доир масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, партия дастурий ҳужжатларида даллат бошқаруви тизимига оид янги ғоя ва йўналишларни акс эттириш ва O‘zLiDePни Концепция қоидаларини ҳаётга татбиқ этишга фаол жалб қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Республика анжуманидан аввал O‘zLiDeP ташаббуси билан Самарқанд, Бухоро ва Қорақалпоғистон давлат университетлари негизида шу мавзуга бағишланган ҳудудий анжуманлар ўтказилди, бу мазкур долзарб мавзуни муҳокама қилишга янада кўпроқ олим ва тадқиқотчиларни жалб қилиш имконини берди.

Тадбирда фан ва эксперт доиралари вакиллари Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг мазмун-моҳиятини, унинг асосий қоида ва вазифалари, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини либераллаштириш тамойиллари, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик жараёнларини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш, профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш, коррупция каби салбий иллатларга қарши курашиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Муҳокамалар давомида анжуман иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга оширишда O‘zLiDePнинг таъсирчан иштироки бўйича кўплаб таклифлар ишлаб чиқилди. Жумладан, қонунчиликка ижро этувчи ҳокимият органлари зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини аниқ белгилаш ва жавобгарлик доирасини чегаралаш; хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлатнинг тартибга солиш ва хўжалик функциялари такрорланишини бартараф қилиш; давлат функциялари ва ваколатларининг ҳаддан ташқари марказлашувини камайтириш; маъмурий адлия тизимини ривожлантириш ва мурожаатларни коллегиал эшитишни жорий қилиш; айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ишларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги иштирокини кенгайтириш мақсадида ижтимоий ва давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Экспертлар ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ижро этувчи ҳокимият ҳудудий органларининг ташаббускорлиги ва иштирокини ошириш жараёнларида Халқ депутатлари кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари имкониятларидан фойдаланиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

Анжуманда O‘zLiDePнинг “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини изчил ошириш, ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан аҳоли муаммоларининг ҳал қилиниши ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши устидан жамоатчилик ва депутатлик назорати механизмларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашда фаол иштирокини таъминлаш хусусида ҳам фикр алмашилди.

Анжуман якунида Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг амалга оширилиши ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни қисқартириш, вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, давлат бошқаруви тизимига инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни, коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этишга хизмат қилиши бўйича умумий позиция ишлаб чиқилди. 

Мухтасар айтганда, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши кутилаётган ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлашга, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишга қодир бўлган, инновацион ривожланишнинг замонавий, умумжаҳон тенденцияларига жавоб берадиган давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг фаровонлигини ва ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятидан қаноатланиш даражасини янада оширишга хизмат қилади. 

1news.uz

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    3547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

И.Очилова-Навбаҳор туман "Очилова Инобат" БПТ раиси2018-05-08 14:36:28

Ўзим фермер бўлганлигим сабабли Президентимиз томонидан чиқарилаётган қарорлар ўз вақтида ва керакли эканлигини биламан. Шу сабабли биз фермерлар иш фаолиятимизда ўзгариш қилишимиз керак.


Аҳмад Рўзмад Ф/х БПТ2018-05-03 16:00:53

Президентимиз томонидан халқимизга ажойиб туҳфа бўлган бу қарорларидан хурсандмиз.


Шоира Хасанова2018-05-02 18:44:56

Мухтарам Юртбошимизнинг мазкур қарори бир кафт ерга хам барака уруғини қадайдиган захматкаш халқимиз учун хақиқий тарихий тухфа бўлди.Айниқса, ерни фарзандидек азиз билган оддий ўзбек аёли хам учун мехнатидан эъзоз топадиган имкониятлар эшигидир. Қалби қуёшдек иссиқ меҳнаткаш она халқимизни Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан қутлаймиз. Тонглари қуёшни аллалаб уйғотгувчи, шомлари ойнинг шуъласидан мехр олгувчи,бир кафт ердан ҳам боласининг ризқини яратгучи,дастурхони баракали опа-сингилларимиз ерга меҳр бериб истаса энди дунёлар яратишига ишонамиз!


А. Бердиев Шеробод туман Кенгаши депутати2018-05-02 17:22:52

Мухтарам Президентимизнинг мазкур қарори асосан томорқа эгалари тижорат банкларидан кредит маблағлари олиб қўшимча фаолият турларини ташкил қилиб қўшимча даромад олиш имкониятига эга бўлади


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-05-02 17:14:50

Президентимизнинг ушбу фармони қишлоқ ахолиси уз томорқасидан янада унумли фойдаланиб қўшимча даромад олишга замин бўлади.


Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-05-02 17:12:38

Бугун матбуотда Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори фермерлар қолаверса қишлоқ ахолиси учун энг мухим қарор бўлди. Ушбу қарор орқали фермерлар томорқа ер эгалари учун янги имкониятлар яратилди


Курязов Бахтияр Шовот туман кенгаши депутати2018-05-01 18:14:54

Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ҳудудлардаги ижроси, чекка қишлоқларда яшаётган аҳоли ўртасида тарғиботини тўғри ва самарали олиб бориш мақсадида, партиямиз фаоллари ва депутатларини, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда изчил ишлар олиб бориши лозим


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-01 14:55:20

Президентимиз қароридан бугун деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари жуда хурсанд бўлмоқдалар. Халқимизда бир гап бор ерга қарасанг сени боқади.


Фарида БПТ раиси2018-05-01 14:49:44

Прездентимизнинг маскур карорлари юртимиздаги тинчлик ва фаровонликни таминлаш йулидаги улкан кадамлардан биридир.


Яккасарой туман Кенгаши "Баби тойс гарден" БПТ Раиси 2018-04-30 19:33:54

Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хар бир томорқа ер эгалари учун мухим қарор хисобланади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+