Депутат сайловчиларнинг муаммоларини ўз назоратига олди

05.04.2022, 13:33

 Депутат сайловчиларнинг муаммоларини ўз назоратига олди

 Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Рахима Юлдашева ўзи сайланган ҳудуд “Шаббоз” маҳалла  фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашди. Учрашувда 4 сектор раҳбари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролари иштирок этди. 

 Учрашувда халқ вакили ўз сайловчиларига Президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси  тўғрисида”ги  Фармонининг мазмун-моҳияти ва жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига сафари давомида белгилаб берган бир қатор устувор вазифалар бўйича масалалар муҳокама қилинди.  

Шунингдек, сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари ҳам тингланди.   Жумладан, сайловчилар томонидан газ, электр энергияси таьминоти, ичимлик суви, тиббий хизмат, йўлларни таьмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича муаммолари борлиги аниқланди. 

 Кўтарилган муаммоларнинг кўпчилиги жойида ҳал килинган бўлса, аксарият муаммолар таҳлил килиниб, тегишли корхона ва ташкилотларга депутат сўрови юборишга келишиб олинди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси 

Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    532
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+