Депутатлар пойтахтни тоза экологик ҳудудга айлантиришда ўз ҳиссаларини қўшмоқда

05.04.2022, 13:39

Депутатлар пойтахтни тоза экологик ҳудудга айлантиришда ўз ҳиссаларини қўшмоқда

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида Тошкент шаҳрини аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш, кўкаламзорлаштириш даражасини шу йили 15 фоизга етказиш мақсади ўрин олган.

Ушбу ташаббусга партия вакиллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Маълумки, халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд. Масалан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича  кўчат экиш, боғ яратиш каби тадбирлар кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

Президентимизнинг ушбу умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташаббуслари табиатни севиб, унинг тозалиги ва ободлигига бефарқ бўлмаган O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши фаоллари ва партия депутатларини ҳам бефарқ қолдирмади. Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Анваржон Шермуратов ҳамда партия ва маҳалла фаоллари "Қичқириқ" маҳалласи ҳудудида турли хилдаги мевали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Шунингдек, депутатлар ва партия фаоллари маҳаллаларда яшил ҳудудларни кўпайтириш ғоясини тарғиб қилиб, кўчат экиш бобида намуна ва ўрнак кўрсатмоқдалар. Ушбу акция Олмазор туманидаги бошқа маҳаллаларда ҳам давом этмоқда.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+