Фахрийлар Кенгаши аъзолари партия тарғиботида фаол иштирок этяпти

05.04.2022, 13:43

Фахрийлар Кенгаши аъзолари партия тарғиботида фаол иштирок этяпти

O‘zLiDeP Хонобод шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Мамлакат тараққиётида O‘zLiDePнинг ўрни ва роли” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Хонобод шаҳар марказий кутубхонасида партия фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, депутатлар иштирокида бўлиб ўтган мазкур тадбирда партия лойиҳаларининг самарадорлиги, партия фаолларини истиқболли кадрлар заҳирасига киритиш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш, фахрийлар кенгаши билан маҳаллалар ўртасидаги ҳамкорликлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, мамлакат тараққиётида амалга оширилаётган барча ислоҳотларда O‘zLiDePнинг ўрни ва роли хусусида аниқ мисоллар ва амалий натижалар хусусида маълумотлар берилди.

Давра суҳбати мобайнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва батафсил жавоблар олдилар. Тарғибот тадбири сўнгида 15 нафар иштирокчилар партия сафига ўтиш истагини билдирдилар.

  • Кўрилди
    443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+