Қишлоқ оилавий поликлиникада хотин-қизлар саломатлигига бағишланган тарғибот тадбири ташкил қилинди

06.04.2022, 14:21

Қишлоқ оилавий поликлиникада хотин-қизлар саломатлигига бағишланган тарғибот тадбири ташкил қилинди

O`zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 49- қишлоқ оилавий поликлиникасида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда “Шовруқ”, “Зиёли”, ва “Пушмон” МФЙда яшовчи бир гуруҳ хотин-қизлар, партия фаоллари, депутатлар, ҳоким ёрдамчилари ва тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида бугунги кунда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар ва уларнинг мақсади, O‘zLiDePнинг ғоя ва ташаббуслари, бунда ёшларнинг ўрни, партия тарафдорлари бўлган хотин-қизлар ва ёшларга яратилаётган имкониятлар ва партия лойиҳаларида аёллар ҳамда ёшларнинг қўлга киритаётган ютуқлари, шунингдек, тиббиёт соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар борасида ҳам сўз юритилди. Тарғибот тадбири давомида аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик ташкиллаштирилди.

- Бугун аёллар орасида кўп учрайдиган касалликлардан қон босимининг кўтарилиши, қандли диабет ва кўкрак бези саратони касаллигидир, - дейди олий тоифали шифокор, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Мўътабархон Набижонова. – Шу боис ўтган вақт давомида ушбу касалликнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Бугунги тадбир ҳам 65 нафардан ортиқ хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказишга ҳамда уларга керакли маслаҳатлар беришга имконият яратиб берди.

Тадбирда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган бундай тадбирларни туманнинг  барча маҳаллаларида ўтказишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+