“Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди

06.04.2022, 14:40

“Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди

O`zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан партиянинг фаол ёшлари ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спортнинг стол тенниси ва волейбол турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ёшлар ўртасида ўтказилган ушбу спорт баҳси кўтаринки кайфият ва муросага бой бўлди.

-Мен ушбу мусобақада иштирок этганимдан жуда мамнунман, бу ерда кўплаб дўстлар орттирдим, - деди “Истиқбол” жамоаси сардори Толиб Маматқулов.

Муросасиз кечган баҳсда волейбол бўйича  3-ўринни “Ёшлар” жамоси, 2-ўринни “Ёш юлдузлар” ва мусобақанинг 1-ўрин ғолиблигини “Истиқбол” жамоаси ёшлари қўлга киритди.

Стол тенниси мусобоқасида эса 3-ўринни Суннат Одилжонов, 2-ўринни Элдор Шермухаммедов ва мусобақанинг 1- ўрин ғолиблигини Мухаммадқодир Тўйчибоев эгаллади.

Тадбир сўнгида мусобақада фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган жамоа ва спортчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+