Депутат ташаббуси билан маҳалладаги қатор муаммолар ижобий ҳал қилинди

06.04.2022, 14:42

Депутат ташаббуси билан маҳалладаги қатор муаммолар ижобий ҳал қилинди

Яшнобод тумани 37-Қурувчилар округидан сайланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ифтихор Зиёев “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида тумандаги “Янги давр” маҳалласига ташриф буюрди.

Ташриф давомида И.Зиёев маҳалла аҳли, нуроний ва ёшлар билан учрашди ва мулоқот қилди. Мулоқотда аҳоли томонидан кўплаб мурожаатлар тушди. Уларнинг айримлари жойида ҳал этилди ва тегишли тушунчалар берилди. Жумладан, маҳалланинг Оқдарё кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан уйни марказий канализация тизимига уланмаганлиги сабабли, оқова сув қувурлари ётқизилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. И.Зиёев ўз маблағлари ҳисобидан оқава сув қувурларини ётқизиб, марказий канализация тизимига уланишида амалий ёрдам берди.

Шунингдек, “Янги давр” маҳалласи ҳудудида 15 га яқин тадбиркорлик субъектлари ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолият олиб боради. Корхоналар ҳудудига олиб борувчи йўл фақатгина “Янги давр” маҳалласи Фарғона йўли 3-тор кўчасидан ўтганлиги сабабли, ушбу йўлдан кўплаб оғир вазндаги юк ташувчи машиналари қатнаши оқибатида йўл инратузилмасига жиддий зарар етказиляпти, асфальт қисмини емирилишига ва йўлнинг остки қисмидан ўтган ичимлик суви қувурлар (трубалари)ни ёрилишига олиб келган. Корхоналарнинг юк ташувчи машиналари тунги вақтлардаги ҳаракатидан маҳалла аҳолисида кўплаб эътирозлар юзага келмоқда. Корхоналар ҳудудига олиб борувчи бошқа йўл ҳам мавжуд бўлиб, ноқонуний қурилмалар қурилганлиги туфайли йўл тўсилиб қолган.

Депутат И.Зиёев Яшнобод туман йўл ҳаракати ҳафсизлиги бошқармаси ва ҳокимлик вакиллари билан ўрганиб, масалага ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди ҳамда ушбу масалани ўзининг назоратига олди.

  • Кўрилди
    554
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+