Қаҳрамонларнинг ҳаёти ёшларга ибрат...

07.04.2022, 14:30

Қаҳрамонларнинг ҳаёти ёшларга ибрат...

Ўзбек халқида азал-азалдан кексаларга ҳурмат-эътиборда бўлиш, уларни асраб-авайлаб, маслаҳатларига, насиҳатларига қулоқ тутиш инсонийлик хусусиятларидан биридир. Андижон шаҳрида «Инсон қадри улуғланган юртнинг эртаси ҳам улуғдир!» шиори остида тадбир ташкил этилди. Улуғ айём кунларида ёзилган ифторлик дастурхони атрофида «Ўзбекистон Қаҳрамон»лари, нуронийлар ҳамда ижтимоий-иқтисодий, маънавий жабҳаларда ёш авлод вакилларига ўрнак бўлаётган кекса авлод вакиллари ҳамда ёшлар жам бўлдилар.

Тадбирда сўз олганлар жасорат соҳибларининг катта хизматлари ҳақида сўз юритишди. Шунингдек, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланганлигини айтиб ўтди. Бу эса ёшларнинг тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, кечада O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошида ташкил қилинган Фахрийлар Кенгаши раиси Содиқжон Турдиев кексаларимиз ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамият касб этиши хусусида атрофлича сўз юритдилар.

Тадбир давомида номлари қайд этилган Қаҳрамонларнинг ибратли ҳаёти, ватанимиз равнақи, унинг саодати, юрт келажаги, шаҳар ва қишлоқларимиз ободлиги йўлида қўшган муносиб ҳиссаларини ўзида акс эттирган видеофильмлар намойиш этилди. Ватан, унинг келажагини мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар даврага янада файз киритди. Тадбир иштирокчиларига вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    480
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+