Ишчи гуруҳ фаолияти: Олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди

07.04.2022, 14:32

Ишчи гуруҳ фаолияти: Олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Бухоро давлат Университетида ушбу олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари ҳамда O’zLiDeP вилоят Кенгаши масъуллари иштирокида “2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”нинг адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналиши бўйича тузилган ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўз олган мазкур университетнинг илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи О.Сайфуллаев ушбу тадбирдан кўзланган мақсад таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ҳамкорлик қилишнинг янги шаклларини жорий қилиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.  Бу борада БДУ билан Бухоро туманидаги “Бухоро Варнет” қўшма корхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, бу ўз навбатида университет томонидан олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш, сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.  Иқтисодиётга инновацияларни кенг жорий қилиш, мазкур амалиёт доирасида саноат корхоналари ва илм-фан муассасаларининг кооперация алоқаларини ривожлантириш давр талаби эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ишчи гуруҳ йиғилишида  Университет кафедраларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг аксарияти ана шунга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди. 

Йиғилишда сўз олган O’zLiDeP вилоят Кенгаши бўлими мудири Ф.Пирназаров бугунги кунда вилоятда  туризм, иқтисодиёт ва қишлоқ-хўжалиги соҳаларида тадбиркорликни йўлга қўйиш борасидаги инновациялардан унумли фойдаланилаётганлигини, ушбу йўналишдаги ишлар олий таълим муассасаларида, жумладан БДУ да ҳам тўғри йўлга қўйилганлигини қайд этди. Партия аъзолари бўлган талаба ёшларни ушбу муҳим жараёнда фаол иштирок этишлари зарурлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, O’zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси тўғрисида ҳам батафсил маълумот бериб ўтилди. Мазкур лойиҳа доирасида O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда БДУ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланадиган бўлди.

Ишчи гуруҳ йиғилишида муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+