“Томорқа - даромад манбаи" лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ўтказилди

07.04.2022, 14:55

“Томорқа - даромад манбаи

"Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори!" лойиҳаси доирасида томорқадан намунали фойдаланиш, ердан самарали даромад олиш юзасидан жойларда  маҳорат дарслари ташкил этилиб келинмоқда.

Айниқса, дала-даштга жон энган кўкламнинг илк ойида бир парча томорқаси бор ҳар инсонки ерига бир нима қадасам, дейди.

Жумладан, Ғозғон шаҳридаги “Гулистон” МФЙ да яшовчи аёллар дафтарига киритилган, вақтинчалик ишсиз хотин-қизлар ва ёшларга томорқадан намунали фойдаланиш, ердан самарали даромад олиш хусусида тажриба жараёнлари ташкил қилинди.

“Азамат-Ваҳоб-Шероз” МЧЖ БПТраиси Д.Жумаева ташаббуси билан  ўтган мазкур тажриба соатида хотин-қизлар тадбиркорликка жалб қилинди, ердан унумли фойдаланиш борасидаги билимлари оширилди, деҳқончилик  сир синоатлари ўргатилди.

Шунингдек, маҳорат дарси иштирокчиларига томорқасидан даромад олиш истагида бўлган фуқаролар учун давлат томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиши, масъул ташкилотлар иштирокида махсус қулай енгил конструкцияли иссиқхоналар жойида ўрнатиб берилиши ёки қишлоқ хўжалиги мини техникалари ажратилишдаги имтиёзлар шунингдек, ёшларга имтиёзлар асосида ажратилаётган ерлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    657
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+