Ишчи гуруҳ вакиллари чорвадорлар фаолияти билан танишди
07.04.2022, 15:49

Партия фаоллари чорвачилик соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ва аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлашдаги ҳолатлар юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.
O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши вакиллари Косонсой туманида чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган “IBODILLO GOLD INVES” фермер хўжалиги фаолияти билан танишди.
Ҳозирги кунда мазкур фермер хўжалигида Голландия давлатидан келтирилган 100 дан ортиқ наслли қорамол боқилиб, аҳолини сут маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.
Учрашув давомида фермер хўжалиги раҳбари Ибодиллохон Ғозиев иштирокчиларга чорвачилик фермер хўжалиги учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ем-хашак жамғарилиши ва қишлоқ мулкдорининг келгусида қайта ишлаш борасидаги режалари тўғрисида ҳам атрофлича маълумот бериб ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари орасида тарғибот қилинмоқда
15.09.2023, 18:45
-
Ишчи гуруҳ Сирдарёда назорат-таҳлил тадбирларини олиб борди
22.08.2023, 11:08
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
Фикрингизни қолдиринг