O`zLiDeP вакиллари бир гуруҳ ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятлари билан танишдилар

07.04.2022, 15:09

O`zLiDeP вакиллари бир гуруҳ ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятлари билан танишдилар

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан "Тадбиркорлик ҳафталиги" доирасида жойларда йирик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига саёҳатлар уюштириляпти.

Ширин шаҳрининг Нуробод маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси партия вакилларига бир гуруҳ ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятлари билан таништирди.

Маҳаллада Жаҳонгир Холиқов ташкил этган “Нуробод ворислари” МЧЖ ўзи сингари 35-40 нафар оиланинг ҳам рўзғорини обод қилаяпти. Тадбир иштирокчилари қарийб 1 гектарга яқин майдонда ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишишди.

Яна бир тадбиркор “Бону Жавоҳир” МЧЖ раҳбари Худоёр Нуралиев ҳам оила аъзолари ва ўзи сингари 30-40 нафар маҳалладошларини иш билан таъминлаган. Иссиқхонада бодринг, помидор ва кўкатлар  етиштирилади. Маҳалладан ортгани бозорга, талабгорларга етказилади. Экин майдони 90 сотихни ташкил этган иссиқхонадаги кунда-кунора ҳосили узиб олинаётган бодринг майдони ёшларни қизиқтириб қўйди. Улар  ҳам ҳосилни узишга кўмаклашишди.

Тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ишларини кўриб, эшитган  ёшлар орасида бу соҳага қизиққанлари ҳам бор эди. Маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси бўлғуси тадбиркорларга кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

O`zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши

 матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+