Урганчлик ёшлар иштирокида тадбиркорлик субъектларига бизнес тур ташкил қилинди

07.04.2022, 15:13

Урганчлик ёшлар иштирокида тадбиркорлик субъектларига бизнес тур ташкил қилинди

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими ташаббуси билан Урганч тумани “Оқариклар” маҳалласида бизнес тур ташкил қилиниб, маҳалла ёшлари ва касб-ҳунар мактаби битирувчилари тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

“Оқариклар” маҳалласида яшовчи Санъат Матякубов кўп йиллар қурувчи бўлиб ишлаган аммо соғлигидаги муаммолар сабаб ишсиз даромадсиз бўлиб қолган эди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан ўз ҳовлисидаги 3 сотих ерда колифорния чувалчангини парваришлаб, биогомус тайёрлашни йўлга қўйган. 30 млн имтиёзли кредит олиб фаолиятини бошлаганига ҳали унчалик ҳам кўп бўлмасада анчагина натижага эришган. Ҳозирда чувалчанглар кўпайгани сари биогомусни кўпроқ миқдорда аҳоли томорқаларига ва иссиқхоналарга етказиб бериш имкониятига эга.

Тадбир давомида тадбиркор ёшларга мазкур чувалчангни парваришлаш усуллари ва сифатли биогомус тайёрлаш сирлари билан ўртоқлашди. Ушбу йўналишга қизиққан ёшларга ўзининг тадбиркорлигини бошлаш бўйича тавсияларини берди, ўз тажрибалари билан бўлишди ҳамда уларга кўмаклашадиган бўлди. 

Бизнес тур иштирокчилари мазкур маҳалладаги дўмбоқ жўжалар етиштирадиган ва ички бозорни сифатли парранда гўшти билан таъминлаб келаётган Бекберган Маттиев хонадонида ҳам бўлдилар. Ўз уйида 1500 гача дўмбоқ жўжаларини етиштиришга шароит яратган мазкур тадбиркор фаолияти ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди.

Ёшлар паррандачилик борасида билимларини мустаҳкамлаш билан бирга мазкур йўналишнинг сир асрорларини ҳам ўргандилар. Паррандачилик билан шуғулланишни ният қилган йигит-қизларга фаолиятни нимадан бошлаш кераклиги ва қандай билимларга эга бўлиш зарурлиги хусусида ҳам тадбиркор ўз тавсияларини берди.

Тадбир якунида тадбиркорликнинг мазкур йўналишларига қизиққан ёшлар тадбиркорларга бириктирилиб, янада чуқурроқ билим ва кўникмаларга эга бўлишларига келишиб олинди.

Шаҳноза Якубова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими мудири

  • Кўрилди
    716
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+