Қуйи бўғинларда сарҳисоб йиғилишлари давом этмоқда

08.04.2022, 13:54

Қуйи бўғинларда сарҳисоб йиғилишлари давом этмоқда

O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши қошидаги бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.

Йиғилишларда бошланғич партия ташкилотларининг 2021 йилдаги фаолияти сарҳисоби, 2022 йил учун янги иш режалари ҳамда бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосарини сайлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Андижон шаҳар “Самоинур АКФА” МЧЖ қошида фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур бошланғич партия ташкилотининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан корхона қошидаги бошланғич партия ташкилоти раиси Бобуржон Содиқовнинг ҳисоботи тингланди.

– Партиямиз томонидан бизларга билдирилган ишончни оқлашга, ўтган йилда йўл қўйган камчиликларимизни бартараф этиб, келгуси йилда белгиланган топшириқларни аъло даражада бажаришга астойдил ҳаракат қиламиз, – дейди Б.Содиқов. – Қуйи бўғинимизнинг депутатлик гуруҳи аъзоларига бириктирилиши иш самарадорлигини янада ошишига хизмат қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топишга ҳамда партиямиз нуфузини ошишида муҳим омил бўлмоқда.

Йиғилиш давомида бошланғич ташкилотининг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилиб, Бобуржон Содиқов қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди.

  Джиянов Жахонгир,

O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    520
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+