Ширинлик ёшлар қўшма корхонага саёҳат қилишди

08.04.2022, 14:05

Ширинлик ёшлар қўшма корхонага саёҳат қилишди

O`zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши "Тадбиркорлик ҳафталиги" доирасида “Wang De Rolling Stetl” Хитой-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ёшларнинг саёҳатини уюштирди.

Минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши. Ёшларнинг ҳудудлардаги йирик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига саёҳати, улар билан учрашувлар ташкил этиши, маҳорат дарслари ўтказилиши яхши самара беради. Чунки, улар тадбиркорлик қирраларини, соҳаларда амалга оширилаётган ишларни ўз кўзи билан кўриб, юртимизда тадбиркорликнинг қўллаб-қувватланаётганлиги ҳақидаги тушунчаларини мустаҳкамлаяпти.

Ширин шаҳрининг Нуробод маҳалласида жойлашган “Wang De Rolling Stetl” Хитой-Ўзбекистон кўшма қорхонасининг иш бошлаши кўпчиликнинг ҳавасини келтиргани рост. Корхонадаги иш жараёнини кўриш, айниқса ёшларга жуда қизиқ эди. 

O`zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н.Джуманов маҳалланинг бир гуруҳ ёшлари билан биргаликда ушбу қўшма корхонага  саёҳат қилишди. Уларга  партиямиз аъзолари  ҳоким ёрдамчиси Э.Ярлақабов маҳалла ёшлар етакчиси Ш.Мамашарифовлар ҳамроҳлик қилди.

-Қўшма корхонада асосан металлга қайта ишлов берилади. Ҳеч бир қурилиш ва саноат соҳаси йўқки металлдан фойдаланмаса. Шу ўринда биз ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг харидоргирлиги ҳам шундан. Ички бозоримиз маҳсулотларимиз билан таъминланган, - дейди металлни қайта ишлаш бўйича корхона иш бошқарувчиси Э.Акмалов.

Ёшлар корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан тўлиқ таништирилди. Металларнинг турли шаклларда, турли ўлчамларда ишлаб чиқарилиши учун ишчилар моҳирлик билан вазифаларини бажаришади. Сергаклик, ғайрат ва назорат маҳсулотнинг сифатини оширади. Қўшма корхонада иш 2 босқичда ташкил этилган бўлиб,  жами 300 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар иш билан банд қилинган. Уларнинг асосий қисмини маҳаллий аҳоли ташкил этади. Ёшларнинг корхона фаолияти билан танишуви таассуротларга бой бўлди.

O`zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши қўшма корхона маъмуриятига миннатдорчилик рамзи сифатида эсдалик совғаларини топширди.

              O`zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши

 матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+