Ишчи гуруҳ фаолияти: Хотин-қизларнинг муаммолари маҳаллабай, хонадонбай ўрганилмоқда

08.04.2022, 16:37

Ишчи гуруҳ фаолияти: Хотин-қизларнинг муаммолари маҳаллабай, хонадонбай ўрганилмоқда

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан давра суҳбати ташкил қилинди.

Тошкент вилояти Қибрай тумани “Бунёдкор” МФЙ гузарида ташкил этилган мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда унда назарда тутилган ижтимоий масалалар, хусусан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтишди.

Очиқ, самимий ўтган мулоқотда опа-сингилларимизни ўйлантираётган масалалар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар хусусида ҳам суҳбатлашилди. Маҳалла болалалари борадиган боғчада ўринлар етишмаслиги, янги иш ўринларни яратиш, эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий кўмак бериш борасидаги масалаларни ҳал этиш учун депутатлар ўзларига қайд этиб олдилар.

Мулоқотдан сўнг O'zLiDePнинг “Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида маҳалладаги хотин-қизлар учун намунали томорқачи Муҳаббатхон Агзамова хонадонига ташриф буюрилди.

Муҳаббатхон ая томорқадан унумли фойдаланиш, ундан яхшигина даромад олиш сир-асрорлари билан ўртоқлашди.

Тадбир давомида йўл-йўлакай маҳалладаги “Ёшлар дафтари”га киритилган Нигора Зайниддиновадан ҳам хабар олинди.

Депутатлар Нигоранинг муаммолари билан ҳам қизиқишди. У турмуш ўртоғини ногиронлик  нафақасига  чиқаришда қийинчиликка дуч келаётган экан. O'zLiDeP фракцияси аъзоси Дилбар Усмонова вазият билан танишиб, масалани тегишли ташкилотлар билан маслаҳатлашган ҳолда уни ҳал этишга кўмаклашадиган бўлди. Партия фаолларининг ташаббуси билан яна бир аёлнинг муаммоси ҳал этилди.

  • Кўрилди
    618
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+