Шовот туманидаги томорқачиликни ривожлантириш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди

09.04.2022, 12:22

Шовот туманидаги томорқачиликни ривожлантириш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши вакиллари Шовот туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва аҳоли томорқачилигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлаб Шовот туманидаги Қундуз ва Узункўл маҳаллаларидаги аҳоли томорқаларидан қай даражада фойдаланаётганлини кўздан кечирдилар.

Қундуз маҳалласида истиқомат қилувчи Иноят Салимов ўз томорқасида маҳалла аҳолиси учун помидор, бодринг, булғор қалампири ва шу каби сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини етказиб беради. Маҳалладошлари синалган серҳосил навли кўчатларни ҳар йили ўз томорқаларида етиштириб оиласи даромадини ва озиқ овқат таъминотини яхшилашда фойдаланишмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари маҳалладаги қатор хонадонларда бўлиб чорвачилик, боғдорчилик, қўйчилик ва паррандачилик билан шуғилланиб, яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётган аҳоли вакиллари билан ҳам мулоқот қилдилар.

Шунингдек, Узункўл маҳалласи Ризқ кўчасидаги айрим хонадонларнинг ўз томорқа ерларидан фойдаланмасдан экин экилгамаган аҳоли томорқалари учун жойида кўмак берилди. Хусусан, Рисқ кўчаси 11-уйда яшовчи Қаҳрамон Искандаровнинг 5 сотихлик томорқа ерида шудгорлаш ишлари олиб борилиб, сабзавот кўчатларини экиш ишларида кўмаклашилди. Аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар давомида бир қарич ердан ҳам унимли фойдаланиш борасида тушунчалар берилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бутун юртимизда олиб борилаётган кўчат экиш ишлари шовотликларни ҳам бефарқ қолдирмаяпти Буни мазкур маҳалладаги 6 гектар ер майдонида ташкил этилган теракзор мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу ерга 70 минг туп терак ниҳоллари ҳамда 400 минг терак қаламчалари экилмоқда. Мазкур теракзор тумандаги 28 маҳалла аҳолисига 20 сотихдан бўлиб берилган. Ҳар бир маҳалла аҳолиси ўзига ажратилган 20 сотихдаги теракларни парвариш қилиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшишади. Етиштирилаётган терак қаламчалари эса кейинги йилда тумандаги бошқа ҳудудларга етказиб берилади.

Ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг энг олис Туркманистон билан чегарадош Бўстон маҳалласи аҳолиси билан ҳам учрашдилар. Мазкур маҳалла аҳолиси 5-6 йилдан буён оқава сувларнинг тақчиллиги боис дала томорқа ерларида деҳқончилик қилишга қийналади. Мазкур муаммо бу йил бартараф этилди. “Агро эко Инвест” томорқа хизмати МЧЖ саъй-ҳаракатлари билан мазкур маҳаллага артизан қудуқлар бурғиланиб, тоза чучук сув чиқариб берилди. Эндиликда биргина бу каби қудуқ маҳалладаги 30 та дала томорқа ерларини суғоришга имкон яратилди. Бу каби яна 3 та қудуқ мазкур маҳалла аҳолисига томорқаларини суғориш учун ташкил этилди. Эндиликда маҳалла аҳолиси ҳам дала томорқаларига буғдой, пиёз, беда, картошка, шоли каби экинларни экиб, юқори ҳосил олишни ният қилмоқдалар.

Актам Хаитов аҳоли вакиллари, маҳалла оқсоққолларига бу каби амалга оширилаётган ишлар замирида аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланишлари, ўзини ўзи банд қилган ҳолда ўз хонадони эҳтиёжлари учун ҳамда қўшимча даромад олишлари учун имкон яратишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Шовот туманида яна 14 та Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқлари бурғулаш ишлари режалаштирилган. Натижада яна 420 дан ортиқ дала томорқаларини суғориш имкони яратилади. Бу эса ўз навбатида аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиб, мўл-ҳосил олишларига хизмат қилади. Амалга оширилаётган бу каби ишлар аҳолини томорқачилик билан шуғилланишлари орқали ўз даромадларига эга бўлишларини ва бандлигини таъминлашга қаратилган.

O'zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    944
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+